Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида 28 январь куни Чироқчи туманида вилоят фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида давлат раҳбари вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий, маданий, туризм, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа қатор соҳаларига тўхталиб ўтди. ўз тавсияларини берди ва келажакда қилиниши лозим бўлган ишлар режалаштирилди.
Шундан сўнг, президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир туман фаолидан ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни тинглади. Чироқчи туманидан сўзга чиққан вакил туманга темир йўл зарур эканлиги, бу иш совет пайтидан буён қоғозда қолиб кетаётгани, шунингдек, Қумдарёнинг сувидан суғориш даврида фойдаланиш учун сув омборига эҳтиёж борлигини маълум қилди.
Шунда президент: “Қай бирини аввал қилиб берай, катта муаммоларни гапирдингиз. Келишайлик-да”, деган самимий мурожаатига Чироқчи вакили: “Иложи бўлса иккаласини ҳам”, дея у ҳам самимий жавоб қайтарди.
“Бу ёғи энди Қашқадарёчасига бўлди...”, дея ҳазил қилган президент.
Ушбу суҳбат йиғилиш иштирокчиларига хуш кайфият улашган. Чироқчи вакилининг мурожаати бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди