23:40 / 30.01.2018
26 844

Ҳаж ва умра сафарлари нархи ошади?

Ҳаж ва умра сафарлари нархи ошади?
Саудия Арабистонида ҳаж хизматларини кўрсатувчи компаниялар тарифлари кўтарилиши муносабати билан 2018 йилдан Макка шаҳрини зиёрат қилиш нархлари кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Жорий йилдаги умра сафари баҳор ойларига тўғри келади. Умра сафари учун Қорақалпоғистон Республикасига 150 ўрин ажратилган. Ҳаж сафари эса куз ойларида бўлади. Шу муносабат билан шаҳар ва туманларда маҳалла (овул) фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчилари, масжид имом-хатибларига сафар қилиш ниятидаги ҳар бир номзод билан суҳбат ўтказиш бўйича топшириқлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги қарорига асосан ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, аввал ҳаж сафарига бормаган фуқаролар, 45 ёшдан катта ёшдаги аёллар номзод ҳақида жамоатчилик яхши фикр билдирсагина сафарга бориши мумкин. Номзод моддий ва жисмоний жиҳатдан ҳаж сафарига қодир, диний билимга эга, маънавияти ва маърифати билан жамиятда обрўга эга бўлиши зарур. Умра сафарига эса сўнгги 5 йил давомида ҳаж ва сўнгги 2 йилда умра сафарига бормаган фуқаролар юқоридаги шартлар асосида юборилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ишини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши маълумотларига қараганда, умра ва ҳаж сафарларига бориш ниятида 2035 йилгача навбатда турган фуқаролар бор экан. Лекин сафар нархларининг ошиши сабабли номзодлар сони камаймоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ижтимоий ва диний ташкилотлар билан алоқа масалалари бўйича котибиятидан маълум қилишларича, жорий йил ҳаж сафарига бориш нархи ошиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳаж ва умра сафарлари нархи ошади?