
Ихтиёр Абдуллаевнинг МХХ раиси лавозимига тайинланганидан сўнг, унинг ўрнига Отабек Муродов Бош прокурор бўлди.
Отабек Муродов прокуратура ва адлия органларида фаолият олиб борган.
Отабек Муродов 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ўта муҳим ишлар бўйича жиноятларни тергов қилиш бошқармасида терговчи лавозимида фаолият олиб борган.
Айнан 2002 йилнинг 28 август куни Отабек Муродов “Жасорат” медали билан тақдирланган.
Отабек Муродов 2013 йилда Адлия вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.
О.Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланишига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар