Анчадан буён Адиблар хиёбонига боришни режалаштириб юргандим. Ниҳоят, ушбу гўшани зиёрат қилишга имкон бўлди. Бир олам ҳаяжон ва иштиёқ билан атоқли адибларимиз, шоиру ёзувчиларимизнинг ҳайкали қад ростлаган ажиб масканга қадам босяпман. Кенг ва равон йўлакнинг икки томонидаги манзарали дарахтлар, одамга ўзгача хуш кайфият бахш этади.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги қарорига биноан 9,6 гектардан иборат майдонда улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси қад ростлади. Бинода ижодий кечалар, бадиий муҳокамаларни ўтказиш учун шароитлар яратилди.
Ҳудудда Ўзбекистон халқ ёзувчилари Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Саид Аҳмад ва таниқли шоира Саида Зуннунова хотираларига бағишланган ёдгорлик мажмуалари бор эди. Хиёбон барпо этилгач, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов, Ўзбекистон халқ шоирлари Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуалари ўрнатилди. Шунингдек, хиёбон ҳудудига шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон, Ўзбекистон халқ шоирлари Зулфия, Ғафур Ғулом ҳайкаллари кўчириб ўтказилди.
...Атрофга маҳлиё бўлиб, хиёбоннинг адиблар ҳайкаллари ўрнатилган қисмига бориб қолибман. Адабиётимизнинг машҳур сиймолари рўпарасида ўриндиқлар ўрнатилгани қандай яхши. Ўтириб, улар билан «суҳбатлашиш», шеърларидан айтиб, бир олам завқ олиш мумкин. Эҳтимол, йиллар ўтиб шу ўриндиқлар энг сара асарларнинг яратилиш манзили бўлиб қолар....
«Хиёбонга киришдан бошлаб, илоҳий куч бўлиши керак. Бу хиёбон одамларга маънавият берадиган, маърифат улашадиган жой бўлиши керак. Келганлар олдин музейга кириб, адибларимиз ижоди билан танишади, кейин зиёрат қилади. Маънавият дарслари ташкил этилади. Бу ер беэга жой бўлиб қолиши керак эмас!»
Шавкат Мирзиёев
Аммо бир хунук манзарага кўзим тушди-ю ширин хаёлларим учди-кетди. Ўзбекистон Қаҳрамони, севимли шоиримиз Абдулла Орипов ҳайкали қаршисида икки «севишган» турарди. Суҳбатлашиб ўтиргандир, эҳтимол шеърхонлик қилаётгандир дерсиз. Адашасиз. Улар бир-бирининг пинжига кириб олганди. Кўрганларимни айтишга тил бормайди.
Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбони.
Булар-ку ҳали ёш, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотмаган. Қилаётган ҳатти-ҳаракатларининг моҳиятини яхши англамас. Бироқ сал нарида кўринишидан 35-40 ёшлардаги эркакнинг маъшуқаси билан қилиб турган ишини кўриб, хижолатдан ер ёрилмади-ю, ерга кириб кетмадим, холос. Ҳой-наҳой уларнинг ҳар иккиси ҳам оилали бўлса керак. Наҳотки одамларимиз беандишаликни оддий ҳол сифатида қабул қилиб, тубанликка ботаётган бўлса. Бундай маънавий қашшоқ кимсалар тарбиялаётган болаларнинг тақдири эртага қандай бўлади?
Ахир Адиблар хиёбони шу каби ҳаёсизликлар масканига айланиши учун барпо этилмади-ку! Қачонгача бундайларни кўрганда беэътибор ўтиб кетаверамиз. Бу миллатимиз маънавиятига, анъана ва урф-одатларимизга жамиятимизда минг йиллар давомида шаклланган ахлоқ қоидаларига путур етказмайдими?
Шундай экан, бу иллатни катта давраларда муҳокама қилиш, кенг жамоатчилик назорати ўрнатиб, унга қарши кескин чора кўриш лозим деб ҳисоблаймиз.
Хуршид Қодиров
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»