10:05 / 02.02.2018
5 465

Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув тарифлари 14 февралдан оширилади

Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув тарифлари 14 февралдан  оширилади
14 февралдан Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув тарифлари қимматлашади, деб хабар беради «Сувсоз» ДУК. Янги нархлар Тошкент шаҳар ҳокими томонидан жорий йил 29 январда тасдиқланган.

Унга кўра, аҳоли учун бир кубометр совуқ сув нархи 190 сўмдан 195 сўмга, канализация хизматлари 155 сўмдан 165 сўмга оширилади.

Ҳисоблагич бўйича тўлов амалга оширишда марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда (иссиқ сувга ҳисоблагич бўлмаганда) 1 метр куб нархи 625 сўм (ҳозир — 500 сўм), иссиқ сув таъминоти марказлашмаган хонадонлар учун — 460 сўм (ҳозир — 345 сўм).

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир кубометр сув нархи 460 сўмга, канализациясиз — 295 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Тошкентда совуқ сув тарифлари ўтган йилнинг 21 июлида ошган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув тарифлари 14 февралдан оширилади