23:38 / 06.02.2018
38 865

Наҳорда ичилган бир пиёла сувнинг фойдаси...

Наҳорда ичилган бир пиёла сувнинг фойдаси...
Эрта тонгда уйқудан ўйғониб наҳорга сув ичиш, Японияда кенг тарқалган одат ҳисобланади. Ҳар бир япониялик бундай фойдали одатни канда қилмасликка доим интилади. Хўш нима учун?

Соҳа мутахассисларининг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, эрта тонгда ичилган сув, организмда кечадиган барча жараёнларга ижобий таъсир қилади. Сувни мунтазам равишда истеъмол қилиш ошқозон-ичак тизимининг ишини тартибга солади, терининг ҳолатини яхшилайди ва асаб тизимининг барқарор бўлишига ёрдам беради.

Ҳурматли дўстим, мен бугун сизга дори-дармон, фойдали ёки фойдасиз даволаш усуллари ҳақида маъруза ўқимоқчи эмасман. Бизга бутун ҳаётимиз давомида ҳамроҳ бўлувчи оддий тоза сувнинг, бунинг устига эрта наҳордаги бир пиёла сувнинг фойдаси ҳақидагина ўз тажрибаларимдан икки оғиз ўртоқлашмоқчиман холос. Шуни унутманг-ки инсон организмининг 78 фоизи сувдан иборат ва ушбу мутаносибликни сақлаб туриш учун кун давомида қанча сув истъемол қилиш зарурлигини ўзингиз яхши билсангиз керак деб ўйлайман. Келинг шундай бўлсада қуйдаги фактларни яна бир марта эсга олайлик.

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, инсон кун давомида бир ярим литр атрофида сув ичмоғи зарур. Япониялик олимлар эса инсон организмининг меъёрда ишлаши учун кун давомида уч литрдан кам бўлмаган сув ичиш зарур деб ҳисоблайдилар.

Мен профессионал тиббиётчи бўлмасамда ҳар бир инсон соғлиги учун аввало ўзи курашмоғи ва уни ўзи ва яна ўзи асрамоғи зарур деб ҳисоблайман. Сиз ота ва онангизнинг генларини мерос қилиб оласиз, аммо сиз фақатгина уларнинг хислатлари, одатлари, фазилатлари, фъел атворларининг тўпламини ўзида мужассам этган нусха эмассиз. Сиз бундан-да кўпроқ нарсаларга эгасиз, яъни сиз уларнинг ва сизгача яшаб ўтган минглаб аждодларингизнинг янгича наслисиз. Демак ҳар биримиз ўзимизга хос ва такрорланмас намунамиз. Демак бизни қуршаб турган оламга нисбатан ҳар биримизнинг фақат ўзимизга хос муносабатимиз мавжуд. Жумладан сувга инсбатан ҳам ҳар биримизда ўзимизга хос нуқтаи назар шаклланган десам адашмайман.

Ушбу мақолани ўқиб чиқиш баробарида, бир озгина тин олиб ўз соғлиғингиз ҳақида яна бир марта ўйлаб кўрасиз ва ҳаётнинг бизга берилган ягона имкон эканлиги ҳақида бир оз мушоҳада қиласиз деб умид қиламан.

Эрталаб наҳорга ичилган сув даволаш усули сифатида талқин этилади. У бугунги кунда кенг тарқалган қандли диабет, ортиқча семизлик, гармонал мувозанатнинг бузилиши, артрит, артимия, мигрен, буйрак етишмовчилиги каби касалликлардан сақланишга кўмак беради. Ушбу рўйхатни яна узоқ давом этириш мумкин, нега-ки барча ички аъзоларимизнинг ҳолати, ошқозон-ичак тизимининг тўғри ишлашига боғлиқ. Ошқозон ва ичак соғлом бўлса бошқа хасталиклар орқага чекинади. Наҳорда ичилган бир пиёла сув эса ичакларни тозалашга ёрдам беради, ошқозон ва ошқозон ости безининг ишини меъёрлаштиради.

vodaБир пиёла илиқ сувни уйқудан ўйғониш билан ичиш зарур. Шундан сўнг эрталабки ҳожатни бажаринг ва яна бир пиёла сувни ичиб нонуштага ўтиришингиз мумкин. Ошқозон ювилди ва сув ичакларга бориб етди ва сиз бутун кун давомида бардамликни сақлаб қоласиз. Кун давомида овқатдан олдин икки пиёла сув ичиш ниҳоятда фойдали, буни овқатдан тахминан 30 минут олдин бажарилса янада яхшироқ бўлади. Овқатдан олдин чой ва қаҳва ҳам тавсия қилинади, бу ёғи энди ўзингизга ҳавола.

Шундай бўлсада, куннинг қайси пайтида ичилган сув қайси аъзоларимизнинг меъёрий фаолиятига ёрдам бериши борасидаги баъзи маслаҳатларини эслатиб ўтмоқчиман. Чунки ичимлик суви айнан белгиланган вақтлардагина инсон танасининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
  • уйқудан ўйғонишингиз билан ичилган икки пиёла сув, ички аъзоларингизнинг фаоллашишига ёрдам беради;
  • овқатдан 30 минут олдин ичилган бир пиёла сув овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилайди;
  • ванна қабул қилишдан олдин ичилган бир пиёла сув артериал босимни пасайтиришга ёрдам беради;
  • уйқудан олдин ичилган бир пиёла сув инсулт ёки юрак хуружидан сақланишга ёрдам беради.

Албатта ҳар биримиз аввало, ҳар куни сувнинг кунлик меъёрини ичишимиз зарур ва сиз уни эрта туриб бошласангиз, бу фақат танангиз учун фойда.

Mанба: usm.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наҳорда ичилган бир пиёла сувнинг фойдаси...