16:30 / 07.02.2018
4 519

Кутилган хабар! Энди Тошкент метрополитенида суратга олиш тақиқланмайди

Кутилган хабар! Энди Тошкент метрополитенида суратга олиш тақиқланмайди
Тошкентдаги «Wyndham» меҳмонхонасида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтаётгани ва унда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг махсус мухбири ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, шу пайтгача Ўзбекистонда чет элликлар учун бирорта сайт бўлмаган, ҳамма чет эл сайтларидан фойдаланган.

— Сурхондарёда бирорта туристик классдаги автобус йўқ, Қашқадарёда эса иккита холос. Бизга камида 100 та автобус, 300-400 та минибус керак, — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, энг катта янгиликлардан бири — эндиликда Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеолавҳага олиш тақиқланмайди. Азиз Абдуҳакимовнинг айтишича, бундан буёғига суратга олишни тақиқловчи белги бўлмаган жойларда фото ва видеосъёмка қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кутилган хабар! Энди Тошкент метрополитенида суратга олиш тақиқланмайди