Ўзбекистонда хорижлик сайёҳларга тилла буюмларни сотиш ва уларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш ишларини енгиллаштиришга изн берувчи янги лойиҳа тайёрланмоқда. Бундан ташқари, заргарлик буюмларини олиб чиқиш жараёнлари ҳам соддалаштирилмоқда. KUN.UZ мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг Халқаро Пресс-клуб томонидан ташкил қилинган очиқ мулоқотда берган маълумотига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.
Раиснинг таъкидлашича, яқин орада Ўзбекистонда 10 граммдан 100-200 граммгача бўлган олтин сотувлари йўлга қўйилади. Бу эса давлатга сезиларли даромад олиб келади. Шу билан бирга, бугунги кунда у қадар ҳавас қиларли даражада бўлмаган заргарлик соҳаси ривожланиб боради.
Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, бугунги куннинг энг асосий трендларидан бири - шоппинг-туризм бўлиб, Хитой ёки ҳиндистонлик сайёҳлар олтин харид қилиш имкони бўлган мамлакатларга боришга қизиқишади. Ушбу мамлакатлар вакилларида ўз саёҳатлари давомида тилла буюм сотиб оладиган одати бор.
Ўзбекистон 2020 йилга бориб заргарлик буюмларининг йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 40 миллион доллардан оширмоқчи. Уч йил ичида олтин буюмлар ишлаб чиқаришни 2,4 карра, кумуш буюмларни ишлаб чиқаришни эса 6,2 карра оширмоқчи. 2020 йилга бориб деярли 14 миллион долларлик заргарлик буюмларини экспорт қилиш кўзда тутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...