Кўпчилик давлат идораларида иш вақтини 9:00 да бошласа, 13 январь куни паркентлик уч фарзанднинг онаси С.Қ.нинг уйида бу вақтда аёллар жанги бошланади. С.Қ, овсини, беш нафар фарзанднинг онаси Г.С. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Бу уруш охири аёллар бир-бирига тан жароҳати етказиши билан якунланади.
Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, Г.С.га соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати етказилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паркент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Паркент туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими бошлиғининг маълум қилишича, овсинлар ўртасидаги келишмовчилик жабрланувчи Г.С.нинг овсини С.Қ.нинг турмуш ўртоғига қўнғироқ қилиб, у билан суҳбатлашгани, бундан хабар топган С.Қ. турмуш ўртоғини овсинидан рашк қилиши натижасида келиб чиққан экан.
Туман маҳалла фуқаролар йиғинида овсинларни яраштириб қўйиш чоралари кўрилганига қарамасдан, улар муросага келишмади. Эндиликда С.Қ. ўзининг хатти-ҳаракатлари учун қонун олдида жавоб беришига тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди