Навоий вилоятида айрим фуқаролар томонидан табиий бойликларни осонгина қўлга киритиш мақсадида, уларни ноқонуний равишда қазиб олиш ҳолатлари учрамоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Навбаҳор тумани ҳудудида ўтказилган тадбир давомида “Сармишсой-Қалқонота” йўналишида ҳаракатланаётган 4 та автомашина тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашиналар салонидан фуқаролар Г.Қ., Х.Ж., Т.К., Ш.Э.га тегишли бўлган, полиэтилен қопларга солинган оғирлиги 140, 420, 150 ҳамда 120 килограмм оғирликдаги таркибида қимматбаҳо тилла метали бор бўлган тошлар, шунингдек, ушбу тошларни қазиб олишда фойдаланиладиган анжомлар борлиги аниқланди.
Бир маҳалладан бўлган бу қўшнилар ҳеч қандай рухсатномасиз Сармишсой тоғли ҳудудидан қазиб олган ушбу тошларини Хатирчи туманига олиб бориб, уларни таркибидаги тилло қимматбаҳо металини ажратиб олишни мақсад қилганликлари маълум бўлди.
Ушбу фуқароларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларига ўз вақтида чек қўйилди. Далилий ашё сифатида 830 кг. таркибида тилла қимматбаҳо метали бор бўлган тошлар қонунийлигини аниқлаш мақсадида вақтинча сақловга олинган. Суд қарорига кўра, ушбу тошлар НКМКга топширилган.
Навоий вилояти божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтган 2017 йил давомида жами 11 та ҳолатда бу турдаги ҳуқуқбузарликлар фош этилган. Ноқонуний қазиб олинган 7 тоннадан ортиқ таркибида тилла зарралари мавжуд тошлар давлат фойдасига мусодара қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи