
“UzNews.uz” га самарқандлик фуқаро мурожаат қилиб, 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси унинг “Lacetti” автомашинасининг давлат рақамини ўғирлаб кетишгани ва давлат рақамини қайтариб беришлари учун ундан “пул” талаб қилишгани ҳақида хабар қилди.
Биз ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Ишончли манбалар”имиз билан гаплашганимизда, улар 30 дан ортиқ бундай ҳолат айнан Самарқандда рўй берганини таъкидлаб ўтишди.
Шуниси қизиқарлики, қонун ва унинг ҳимоячиларидан ҳам қўрқмайдиган “Ўғрилар” автомашина давлат рақамини ўғирлаб, автомашина эгасига “хат” қолдирганлар.

Ушбу “хат”да “ўғри”, автомашина соҳиби “QIWI” электрон валюта ўтказмаси орқали 5 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни “ўғри”нинг ҳисобига ўтказиб берса, 1 кун давомида ўз машинасининг давлат рақамини қаердан олиб кетиши мумкинлиги айтиб, манзилни бериши ёзилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар