
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.
Ушбу қарор ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тегишли буйруғига мувофиқ, Тошкент телеминорасига ташриф буюрувчи туристларга телеминоранинг фойесида, 100-110 метр баландликда жойлашган томоша майдончаси ва «Коинот» ресторанида фото (селфи) ва видео суратга олишга рухсат берилди.
Бу билан телеминорага ташриф буюрувчилар ва сайёҳлар учун янада қулайликлар яратилди, бунинг натижасида сайёҳлар Тошкент шаҳрининг энг гўзал ва кўркам масканларини фото ва видео суратга олиш имкониятига эга бўлдилар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар