Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти Лола Каримова-Тилляеванинг хорижда қолаётганини ёзиб, унинг ижтимоий тармоқларга жойлаган суратига таянган ҳолда Францияда эканини тахмин қилган эдик.
Бугун, 16 февраль куни Лола Каримова-Тилляеванинг қаердалигини аниқлаш имкони туғилди. Жамоатчи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига сурат жойлаштириб, айни дамда АҚШнинг Невада штати, Лас-вегас шаҳрида эканини маълум қилган.
Сурат остига эса "Бугун дунё бўйлаб икки миллиардга яқин инсон Хитой ой тақвими бўйича Янги йилни нишонламоқда. Мен эса ушбу ниҳоятда гўзал кўчада сайл қилар эканман, барчага бахт-саодат, соғлик ва фаровонлик тилайман", дея изоҳ қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, Лола Каримова 2017 йилнинг октябрь ойида АҚШда яшаётганини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”