
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф... Бу ном Ислом оламида алоҳида мазмунга, алоҳида ўринга ва мавқега эга. Ўзбекистон диёридан етишиб чиққан бу олим ўз илми, ўз маърифати ила нафақат ўзбек миллати, балки бутун дунё мусулмонлари орасида ҳам ўз обрўси ва мартабасига эга зотдир.
Бугун, 18 февраль куни “Ўзбекистон 24” телеканали орқали ушбу шахс ҳаёти, илмий йўлига аталиб, ҳужжатли фильм эфирга узатилди. Унда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёт ва илмий йўли ҳақда ҳикоя қилинади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасини абадийлаштириш ҳақида сўз юритган ва Тошкент шаҳрида барпо этилаётган масжидни у киши шарафига номлаш ташаббуси билан чиққан эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар