«Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси ҳақида берилган хабарда энди судланганлик ишга киришда тўсиқ бўлмаслиги ҳақида айтилди. Қонун қабул қилиндими? Бу бўйича нима янгиликлар бор?»
Кўп йиллардан буён амалиётда давлат идораларига ишга кирмоқчи бўлган шахслар яқин қариндошлари ёки ўзининг судланганлиги муносабати билан ишга киришда тўсиққа учраб келганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Конституцияда, Меҳнат кодекси ва бошқа қонунларда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгалиги, ҳамда меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши белгиланган.
Бироқ, амалдаги қонунчиликда шахснинг ўзини ёки яқин қариндошларини муқаддам судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилиши тартиблари аниқ белгиланмаганлиги, фуқароларнинг меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқини тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилмоқда.
Фуқаролардан тушаётган мурожаатлар таҳлилига кўра, Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган эди.
Ушбу қонун лойиҳаси 14 февраль куни ялпи мажлисда иккинчи ўқишда депутатлар томонидан маъқулланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Қонун лойиҳасида Меҳнат кодексига қўшимча ва ўзгартиш киритилиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқа ҳолларда шахснинг муқаддам судлангани ёхуд яқин қариндошларининг судлангани муносабати билан ишга қабул қилишни рад этилишини тақиқловчи нормани ўрнатиш назарда тутилган.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши фуқароларга ишга жойлашиш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширилишини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин