date
views 7 978

Расман! Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди

Расман! Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Р.Х.Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

23 февраль куни Р.Х.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура сайтида хабар берилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Расман! Собиқ Бош прокурор Рашиджон Қодиров ҳибсга олинди