10:51 / 25.02.2018
5 252

Россия ва Қозоғистонга борувчилар учун янги автобус йўналишлари очилади

Россия ва Қозоғистонга борувчилар учун янги автобус йўналишлари очилади
— Ўзбекистон ҳукумати Қозоғистон ва Россияга меҳнат қилгани борувчи фуқаролар учун янги йўналишлар очиш устида фаол иш олиб бормоқда, — деди бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Зокир Умаров «Sputnik» мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, бу борада Ўзбекистон президенти қарори лойиҳаси тайёрланган. Ҳужжат яқин вақт ичида қабул қилиниши кутилмоқда.

«Талаб юқори йўналишлар бўйича нафақат автобус маршрутларини кўпайтириш имконияти, балки Россия ва Қозоғистон минтақаларига янги темир йўл йўналишларини ташкил этиш, поездларга қўшимча вагонлар бириктириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу масалада Россия темир йўллари компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда», — деди Умаров.

Унинг айтишича, тез орада Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россия ва бошқа мамлакатларга автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

«Ушбу тизим самарали ва пухта ишлаши учун президент қарори даражасида қўшимча ҳужжатлар қабул қилишимиз ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига айрим ўзгартишлар киритишимиз лозим. Тез орада бу ҳужжатлар қабул қилинади ва тизим ишга тушади», — деди вазир ўринбосари.

У шунингдек, Ўзбекистон ҳаво йўллари билан ҳам худди шундай иш олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Суҳбатдошнинг айтишича, авиакомпания ва «Ўзбекистон темир йўллари« томонидан нарх сиёсатини такомиллаштириш айниқса муҳим ўрин тутади. Самолёт ва поезд чипталари арзон бўлиши даркор.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, тегишли вазирлик ва идоралар республика фуқароларининг йўналишлар бўйича талабларини ҳисобга олган ҳолда февраль охирига қадар Вазирлар Маҳкамасига халқаро йўналишларда мунтазам автобус қатновларини ташкил этиш борасида ўз таклифларини киритишлари лозим.

Хусусан, президентнинг Бухоро вилоятига яқинда қилган ташрифи чоғида вилоятдан Россия шаҳарларига автобус қатновини йўлга қўйиш борасида фикрлар билдирилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россия ва Қозоғистонга борувчилар учун янги автобус йўналишлари очилади