
Ўзбекистон ҳаво йўллари Наврўз байрами муносабати билан барча ички йўналишларга чегирма эълон қилди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.
Ички йўналишларда эълон қилинган чегирмалар:
30% — индивидуал йўловчилар учун;
40% — 5 кишидан ортиқ туристик гуруҳлар учун
40% — 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари ва университет талабалари учун;
50% — икки ёки ундан кўп кишидан иборат оила аъзолари учун. Шунингдек 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларни кузатиб бораётган ота-оналар учун.
Ушбу чегирмалар 2018 йилнинг 18, 19, 20, 21 ва 22 март кунлари амалга ошириладиган барча ички қатновларда амал қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар