Кеча, 7 март куни Халқаро пресс-клубда ички ишлар тизимидаги ислоҳотлар юзасидан навбатдаги сессия бўлиб ўтган эди.
Сессияда «Пневматик қурол сотиб олиш, олиб юриш ва сақлаш учун рухсатнома шартми?» деган саволга Ўзбекистон Республикаси ИИВ Патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Дониёр Тешабоев қуйидагича жавоб берди:
— Ўзининг техник хусусиятига кўра пневматик қурол (ўқ (маркерли шарик)ни отиш учун) сиқилган газсимон модданинг (ҳаво, азот, карбонат ангидрид гази) қуввати ишлатиладиган қурол турига киритилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатининг 38-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 376-сон қарори билан тасдиқланган рухсат бериш ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, уларни беришга ваколатли органлар рўйхатининг 10-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари рухсатномалари асосида фақат ўқотар ов ва спорт қуроллари ҳамда уларга ўқ-дориларнинг сотиб олиниши, олиб юрилиши ва фойдаланилиши, республика ҳудудига олиб кирилиши ва республикадан олиб чиқилиши амалга оширилади.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 27 февралдаги 3-сон қарори 2-бандига мувофиқ, пневматик қурол ўқотар қуролга кирмаслиги тўғрисида тушунча берилган. Шу муносабат билан, ички ишлар органлари томонидан фуқароларга пневматик қуролни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш-олиб чиқиш, республика ҳудудида сотиб олиш, сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ёки бошқа турдаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар берилиши кўзда тутилмаган. Ўз навбатида, ички ишлар органлари томонидан пневматик қурол муомаласи тартиби тўғрисида бирор бир тушунтириш берилиши белгиланмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)