11:11 / 09.03.2018
7 482

Тошкент вилоятида ўта оғир жиноят содир этган ва 14 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди

Тошкент вилоятида ўта оғир жиноят содир этган ва 14 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди
Тошкент вилоятида ўта оғир жиноят содир этгани учун 14 йилдан буён қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси маълум қилди.

Ўртачирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун қидирув эълон қилиниб, 2004 йил 2 июнь кунидан буён қидирувда бўлган, 1983 йилда туғилган Ғулом Қосимов ИИБ ходимлари томонидан Нурафшон шаҳри ҳудудида аниқланиб, ушланди.

Унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари қайта тикланиб, Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида ўта оғир жиноят содир этган ва 14 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди