5 321
Депутат фикри: "Тўйига 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмоқчи бўлганлар давлатга қўшимча солиқ тўласин!"
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши депутати Фарида Ахтамованинг фикрича, 200 дан ортиқ кишилик тўй ўтказмоқчи бўлган оилалар давлатга қўшимча солиқ тўлаши керак. Депутатнинг фикри «Зарафшон» газетасида эълон қилинди.
«Қадриятларимиздан бири бўлган тўйнинг ҳашамат, ўзини кўз-кўз қилишга айланиб бораётганини барчамиз кўриб турибмиз. Айниқса, сарпо-суруқларнинг йилдан йилга кўпайиб бораётгани, тўй қиламан, дея ота-оналар ёш фарзандларини чет элга жўнатаётганини ҳам кўп кузатамиз. Хўш, бу ҳолатларни қадриятимиз деб аташ тўғримикан? Туман аҳли орасида тўйини ўз ҳудудидаги ресторанларда ўтказишни истамай, шаҳардаги номи чиққан масканларда нишонлашга интилаётганларни ким деб аташ керак?», — дейди депутат Ахтамова.
Айни вақтда, у жойларда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари етарли натижа бермаётганини ҳам қайд этиб ўтган.
«Пайариқ туманида 70 га яқин маҳалла бор. Тўйларни ихчам ўтказиш учун доим тарғибот ишлари олиб борилади. Аммо маҳалла фаолларининг бундай тарғиботларига ‘Сизларга нима?’ қабилида муносабат билдираётганлар сони кўпроқ. Эҳтимол, тўйни қандай ўтказиш ҳар кимнинг шахсий иши, деб ҳисоблармиз. Ундай бўлса, мазкур масалада қонуний асос бўлиши мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Хусусан, 200 кишидан ортиқ тўй ўтказмоқчи бўлган оилалар давлатга қўшимча солиқ тўлаши керак», — деб таклиф билдиради депутат. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»