
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 10 март куни соат тахминан 00.30 да Катта Қани 4-тор кўчаси 13-уйда яшовчи ака ўз укасига бир неча маротаба пичоқ уради, деб ёзади Uznews нашри.
1982 йилда туғилган Р.Муҳамедов маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган укаси, 1988 йилда туғилган З.Муҳамедовнинг кўкрак ва қорин қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада З.Муҳамедов воқеа жойида вафот этган. Р.Муҳамедов эса қўлга олинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар