Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев ҳар бир ҳудудга ташрифи чоғида ўша жойдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилади. Самарқандга ҳар сафар келганида Имом Бухорий мажмуасига боради.

Давлатимиз раҳбари бу гал ҳам вилоятга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан ушбу мақбара яқинида Имом Бухорий илмий тадқиқот маркази бунёд этилмоқда. 4 гектардан зиёд майдонда қурилаётган марказ жорий йил сентябрда ишга туширилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди (фото)

Манба: President.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар