Алишер Саъдуллаев — Халқ таълими вазирининг энг ёш ўринбосари.
«Facebook» / Sadullaev Alisher
14 март куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли Диана Енекеевани катта йўлдаги тўсиқларни оқлаш чоғида юк машинаси уриб кетгани, ўқитувчини зудлик билан шифохонага олиб боришларига қарамай жони узилгани ҳақида хабар берган эдик.
«Xabar.uz»нинг Самарқанддаги махсус мухбири Каримберди Тўрамурод Каттақўрғон туманидаги 42-мактабнинг меҳнат таълими ўқитувчиси, 23 ёшли Диана Енекееванинг ўлимига сабаб бўлган ҳодисани ўрганди ва фожиа ўқитувчилар Ўзбекистон Президентининг ташрифи муносабати билан ихтиёрий-мажбурий жамоат ишларига жалб қилинганда рўй берганини аниқлади.
Мазкур воқеа жамоатчиликни ларзага келтирди, минглаб юртдошларимизни чуқур қайғуга солди. Ижтимоий тармоқлар мавзуга доир постлар ва изоҳлар билан тўлиб-тошди.
Халқ таълими вазирининг ўринбосари Алишер Саъдуллаев ҳам рўй берган фожиага ўз муносабатини билдирди. У «Facebook»даги саҳифасида қуйидагиларни ёзди:
«Халқимиз азалдан устозларни ардоқлаб келган. Илм тарқатувчиларга берилган эътибор ва эҳтиром, Худо хоҳласа, ўз натижасини беради. Ҳар бир раҳбар мактабда ўқиган ҳамда устоз кўрган ва ишончимиз комил улар ўз устозларини ардоқлашади. Ҳали бу каби юмушларни инновация орқали енгиллаштириш ва катта ютуқларга эришиш мумкин. Бунинг учун фақат ўқитувчиларга бор имкониятни яратиб беришимиз зарур шунда ўқитувчи эмас инновация бизга ечим бўлади. Иқтисодимиз гуллаб-яшнайди. Юртбошимиз ҳам халқимиз ғамида тиним билганлари йўқ. Худо хоҳласа, кунлар келиб бу кунларни эслаб юрамиз. Ҳар қандай ривожланган давлат ҳам таълим орқали ривож топган. Ҳамма дўстларимиздан бўлар-бўлмас гаплар эмас, холис ёндошилган кўмак ва талқин кутиб қоламиз.
Бас, етар! Ўқитувчиларни тинч қўйинг. Ҳамма ўз ишини қилсин. Парламент аъзолари, депутатлар ва бошқа давлат органлари келинглар бир меъёрий ҳужжат ишлаб чиқайлик. Миллат тақдири-ку ахир!» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин