Одатда имконияти етадиган, йиғиб-терганини тўй баҳона сарфлайдиган юртдошларимизга қараб, “Пули борда бемалол ишлатади”, деб қўямиз. Аммо топган-тутганимизни беҳуда сарфлаш аллақачон жонимизга теккан. Фақат буни ўз ҳаёти мисолида ўрнак қилиб кўрсатаётганлар етишмаётган эди, холос.
Навоий вилоятидан тадбиркор Нуриддин Ҳабибов тўртта тўйхона ишларини юритади. Даромади ҳам ўзига яраша. Аммо у камтарона тўйни маъқул кўрди, деб хабар берди «ЎзА». Ўғли Амриддин Раззоқовнинг никоҳ тўйига бир юз йигирма меҳмонни таклиф қилди. Қизилтепа туманидаги “XXI аср” номли тўйхонада ихчам ва файзли ўтган тўй Президентимиз Шавкат Мирзиёев кутган тўйларнинг бири бўлди.
Тадбиркор юртдошимиз тўйдан олдин ушбу тумандаги мактаб интернати жамоасига Наврўз сайлини ўтказишда ҳомийлик кўрсатган эди. Байрам тадбири давомида ўқувчиларга ўқув қуроллари, байрам совғалари ҳам улашилган.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзолари ўз тенгдошларига ўрнак бўлган келин-куёвларга юртимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун сертификат ва китоблар жамланмасини тақдим этди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади