date

Тошкент вилоятида рўй берган ёнғин ота-боланинг умрига зомин бўлди

Тошкент вилоятида рўй берган ёнғин ота-боланинг умрига зомин бўлди
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида шу йилнинг 21 март куни тахминан соат 10:00 атрофида Масалбой маҳалласида яшаган, 1955 йилда туғилган А.Исаковнинг уйида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилди. Офатни бартараф этиш давомида ёнғин оқибатида уй эгаси ва 1985 йилда туғилган унинг ўғли Ж.Исаковнинг тутундан димиққан ҳамда куйган ҳолдаги жасадлари топилди.

Ушбу ёнғин фуқаро А.Исаков уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида рўй берган ёнғин ота-боланинг умрига зомин бўлди