
Бугун, 2 апрель куни, Ўзбекистондаги банклар хорижий валюталарни нақд кўринишда беришни бошлади, деб маълум қилди UzNews нашри. Аввалроқ хабар қилганимиздек, 2018 йилнинг 1 апрель кунидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари хорижий валюталарни нақд кўринишда тижорат банклардан олиш имкониятига эга бўлган эдилар.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори имзоланган эди. Эслатиб ўтиш керакки, авваллари мижозлар нақд хорижий валютани фақатгина чет эл мамлакатларидан пластик карталар орқали ечиб келишаётган эди.
UzNews.uz бу борадаги хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида пойтахтимизда фаолият олиб бораётган тижорат банкларидан айримлари билан боғланди. Бизга “Ипак Йули” банки бош офисидан маълум бўлишича, мижозлар чекланмаган миқдорда ушбу банкдан хорижий валютани нақдлаштириб олишлари мумкин бўлган.
Агарда мижоз ушбу банк пластик картасидан нақдлаштириб олмоқчи бўлса, 0,5% комиссия ушлаб қолиниши белгиланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар