Мевалардан еб кўрмаган боғбон

Ривоят қилишларича, Муборак исмли одобли йигит бир бойнинг боғида кўп йиллар боғбон бўлиб хизмат қилган экан. Бир куни боғ эгаси келиб унга:
— Менга анорнинг энг ширинидан олиб чиқ, — дебди.
Муборак унга анор узиб келибди. Хўжайин анорни еб кўрса, нордон экан. Боғ эгасининг жаҳли чиқиб:
— Мен сенга анорнинг ширинини олиб кел, дедим, десам, сен нордонини олиб келибсан! Бор, менга ширин анор келтир! — дебди.
Шунда Муборак бориб бошқасини олиб келибди. Бой еб кўрса, у ҳам нордон экан. Бой дарғазаб бўлиб, учинчи марта юборибди, бу сафар ҳам олиб келган анори нордон чиқибди. Шунда хўжайин ҳайрон бўлиб сўрабди:
— Нима, сен ширин билан аччиқнинг фарқига бормайсанми?
— Фарқига бораман, аммо анорларнинг қайси бири ширин, қайси бири нордон эканини билмайман-да, — жавоб берибди Муборак.
— Нега билмайсан?
— Мен шу пайтгача бу боғда пишган анордан татиб кўрмаганман.
— Нима учун тотиб кўрмагансан? — сўрабди бой.
— Чунки бу боғ сизники, сизнинг рухсатингизсиз боғнинг меваларидан ейишим ўғирлик бўлади-ку! Сиз менга боғни парвариш қилишни айтгансиз. Еб кўришга буюрмагансиз, — жавоб берибди Муборак.
Боғнинг эгаси суриштириб кўрса, ҳақиқатан ҳам бу йигит ҳали бирон марта боғнинг меваларидан татиб кўрмаган экан. Шундан сўнг хўжайиннинг боғбон йигитга ҳурмат-эътибори ошибди. Хўжайиннинг бир қизи бор эди. Бой боғбоннинг ҳалол-покиза, тақводор йигит эканлигини билиб, ундан маслаҳат сўрабди:
— Эй Муборак, менинг қизим балоғатга етиб қолди. Қандай инсонга турмушга беришимни маслаҳат берасан?
Муборак жавоб берибди:
— Жоҳилият даврида одамлар қизи бор хонадоннинг шону шуҳратига қизиқиб уйланар эди. Ҳозирда ҳам айримлар мол-дунёсига, бошқа бировлар ҳусну жамолига қараб уйланади. Ваҳоланки, ислом динида қизнинг дину диёнатига, ақл-фаросатига қараб уйланиш тавсия этилади.
Боғбоннинг бу тахлит мулоҳазалари бойга жуда ёқибди. Оила аъзолари билан маслаҳатлашиб, қизини унга никоҳлаб берибди. Вақти-соати келиб улар фарзанд кўришибди. Фарзанд бутун Ислом оламига машҳур тақводор ва олим бўлиб етишибди. Ўша туғилган фарзанд — мағрибу-машриқда бирдай машҳур инсон, Марв шаҳрида таваллуд топган Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий эди.
Манба: Hordiq.uz

Изоҳлар 0
…