16:01 / 20.04.2018
3 419

Мусулмон спортчи бошқаларни оптимист бўлишга ўргатмоқда

Мусулмон спортчи бошқаларни оптимист бўлишга ўргатмоқда
Зилзила пайтида уйининг устига қулаши натижасида яраланиб, унинг остида уч кун қолиб кетган Уфук Кочак иккала оёғини йўқотади. Бироқ оптимизм ва ўзига бўлган ишонч унга яна тўлақонли ҳаёт кечиришга имкон берди. Яқинда у протез қўйиб, фаол равишда спорт билан шуғуллана бошлади.

У 509 километрлик “Ликия йўли”ни босиб ўтди, акваланг билан 22 метр чуқурликка шўнғиб, эркин шўнғиш бўйича шахсий рекорд ўрнатди, бундан ташқари ногиронлар аравачасида баскетбол ва волейбол билан шуғулланади. У ўзи учун йўқотган сўзини ишлатишни ёқтирмайди, чунки у ўзида янги ресурслар ва имкониятларни кашф этди. 2003 йилдан буён у фаол машғулот ўтказиб келмоқда ва ажойиб спорт формасида бўлиб турибди.

Эндиликда Уфук Кочак университет ва компанияларда семинарлар ва тренинглар ўтказишни бошлаб, унда одамларга етакчилик сифатларини ўргатмоқда.

“Мен уларга 1999 йилги зилзиладан кейинги тақдирим ҳақида гапириб бераман. Одамлар иккала оёғим ҳам йўқлигини кўришади, шу билан биргаликда менинг ютуқларим ҳақида хам билишади. Шунинг йўл билан мен уларга ўз имкониятларини тушуниб етишларига имкон бераман. Ишлаб топган пулларимни ногирон биродарларим ва опа-сингилларимга ёрдамга ишлатаман”, – дейди Кочак.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мусулмон спортчи бошқаларни оптимист бўлишга ўргатмоқда