
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Ўзбек филологияси факультети декани Ҳ. А. пора олаётган пайтда қўлга тушди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, университет Ўзбек филологияси факультети декани Ҳ. А. бошқа факультетга талаба «олиб кириш»ни ваъда бериб, 200 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга тушган. Аниқланишича, воқеа 19 апрел куни юз берган. Айни пайтда Ҳ. А.га нисбатан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал, айни шу олий таълим муассасасида Рус филологияси факультети кафедра мудири сифатида ишлаган Роза Мамбетова ҳам пора билан қўлга олиниб, педагогик ишлардан четлаштирилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар