date
views 7 450

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг олий ўрин соҳиби аниқланди

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг олий ўрин соҳиби аниқланди
Аввал хабар берганимиздек, 21-26 апрель кунлари Олмазор туманидаги Ёшлар иттифоқининг маданият саройида «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг Республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Айни дақиқаларда, яъни 24 апрель куни эркаклар ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Унга кўра, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти талабаси Нуриддинов Йўлдошбек қори Иброҳим ўғли «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг мутлaқ ғолиби, олий ўрин соҳиби бўлди.

Қайд этиш керак, олий ўрин соҳибига Президент совғаси - "Lacetti" машинаси берилади.

Эслатиб ўтамиз, юртимизда биринчи маротаба Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 3 босқичли Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг олий ўрин соҳиби аниқланди