10:56 / 02.05.2018
4 134

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари ҳамкорликни кенгайтиришга келишди

Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари ҳамкорликни кенгайтиришга келишди
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида, Ўзбекистон Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Икки мамлакат Ички ишлар вазирлари томонидан "Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим", "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Протокол"лари имзоланган.

Икки мамлакат ИИВ раҳбарлари ўтказган музокара давомида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, терроризм ва турли хил халқаро жиноятларга қарши курашиш, шунингдек, бу каби жиноятларни олдини олишда ўзаро ҳамкорлик муҳимлиги билдирилган.

"Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари икки мамлакат муносабатларини яхшилаш, ҳамкорлик салоҳиятини янада юқорига кўтариш мақсадида, икки мамлакат Ички ишлар вазирликлари ўртасида Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузиш масаласини муҳокама қилишди", - дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирлари ҳамкорликни кенгайтиришга келишди