
Бугун, 11 май куни Ботир Раҳматович Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раислигидан кетиб, янги вазифага тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
«Xabar.uz» нашрининг хабарига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мусаев Беҳзод Анварович қўмита раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Бош вазир Абдулла Арипов, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров бугун жамоага уни расман таништирган.
Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг 12 март куни Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар