
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақтлар ичида жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Андижон вилоятига ташриф буюриши кутилмоқда
«Kun.uz» берган маълумотга кўра, айни вақтда вилоят ҳудудида ташрифга тайёргарлик авжида — йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ташриф кўп эҳтимол билан ҳафтанинг шанба кунида амалга оширилиши мумкин.
Президент ташриф давомида вилоятнинг чўл ҳудуди бўлган Улуғнор туманидаги Шаҳристон маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиши, Андижон туманида «Zamin Bio Health» жамияти томонидан янги иш бошлаган инсулин заводи, «Милано текстиль» корхонаси, «Andijan Silk Co» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси, Асака туманида ташкил этилган «Сабо ҳамкор» жамиятида ташкил этилган банан боғига бориши кутилмоқда.
Президент Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ташрифлари вақтида ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда турли учрашувлар ўтказиб, амалга оширилиши лозим лойиҳалар юзасидан тавсиялар бериб келмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар