14:55 / 21.05.2018
6 270

Энг ёш вазир унаштирилгани ҳақида маълум қилди

Энг ёш вазир унаштирилгани ҳақида маълум қилди
Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Садуллаев ўзининг facebook’даги саҳифасида унаштирилгани ҳақида пост қолдирган.

Садуллаевнинг айтишича, унаштирув маросими Арафа куни, улар сафардалигида бўлиб ўтган.

"Юртимизда тинчлик ва ривожланиш давомий бўлсин. Халқимиз хизматида бўлишлик ва аларнинг ишончларига эришиш барча юртдошларимизга насиб этсин. Комил фарзандлар тарбиялаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиш барчамизга насиб айласин! Рисоладагидек, намунавий ва супер-ихчам тўй ўтказамиз. Шу баҳонада #ixcham_tōy трендини ҳам йўлга қўйиб оламиз. Қани ёшлар шу жабҳада ҳам бирлашайлик!", — деган вазир ўринбосари.

Facebook фойдаланувчилари Саъдуллаевга бахт тилашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энг ёш вазир унаштирилгани ҳақида маълум қилди