11:53 / 24.05.2018
7 928

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Tashkent City’даги барча майдонлар сотиб бўлинган"

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Tashkent City’даги барча майдонлар сотиб бўлинган"
Фото: Sputnik
Москва шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида Тошкент шаҳар делегацияси билан Москва мэрияси ўртасида Tashkent City қурилиши масалалари бўйича музокаралар ўтказилиб, Россия бизнес вакиллари учун янги мажмуа ҳақида тақдимот ўтказилди, деб хабар қилади Sputnik.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев сўзларига кўра, Tashkent City Ўзбекистоннинг пойтахти учун муҳим девелоперлик ва инвестиция лойиҳаси ҳисобланади. Пойтахт раҳбари қурилаётган мажмуадаги барча майдонлар сотилганлиги ва бўш жойлар қолмаганлигини таъкидлаб ўтди.

Tashkent City вакили Анна Барсукова ушбу лойиҳа хорижий бизнес учун инвестиция майдончасига айланганлиги, дунёнинг кўплаб компаниялари бунга катта қизиқиш билдираётганлиги ва пул маблағларини сарфлашга тайёр эканлигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Tashkent City халқаро бизнес маркази пойтахтнинг Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғидаги 80 гектар ҳудудда барпо этилади. Лойиҳага мувофиқ Tashkent City’да бизнес марказлар, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар, конгресс-хол, кўргазма заллари, кўп қаватли замонавий уйлар, ресторанлар, сунъий кўл, фавворалар, ижтимоий ва бошқа объектлар қурилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати бир миллиард долларга баҳоланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Tashkent City’даги барча майдонлар сотиб бўлинган"