
Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи 34 ёшли Шеҳроз Авазов 2011 йилда ишлаш мақсадида Россиянинг Москва шаҳрига ишлашга кетади.
Орадан кўп вақт ўтмай Шеҳроз у ерда экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиб, 2013 йилнинг бошида Покистон ҳудудида фаолият олиб бораётган Туркистон ислом ҳаракати террористик ташкилоти сафига қўшилади.
Шеҳроз ота-онаси ва яқинлари билан телефон орқали гаплашиш асносида уларни алдаб, Туркияда уй сотиб олганини, уларни ҳам шу ерга келишлари ва бирга яшашларини айтади.
Шундан сўнг унинг отаси 60 ёшли Тошпўлат Авазов ҳеч иккиланмасдан ўғлининг олдига шошилади. 2013 йилнинг август оийда автомашинасини сотади. Ўша пулга жамғариб қўйган пулини қўшиб, турмуш ўртоғи Барно, келини ва невараларини олиб Истамбул шаҳрига боради.
"Биз у ерга етиб борганимизда бизни бошқа одамлар кутиб олди. Улар агар бизга қўлоқ солсанг ўғлингни кўрсатамиз деб айтишди. Кейин бир уйга жойлаштирди", - дейди Шеҳрознинг отаси.
Истанбулда Абдуқодир деган шахс ушбу оила аъзоларини ишга жойлаштириб қўяди. 2013 йилнинг декабрь оийда эса у уларга Эрон ва Афғонистон давлатлари орқали Покистонга етиб олишларини айтади. Шу тариқа Авазовлар оиласи Покистоннинг шимолий Вазиристон провинциясида Туркистон ислом ҳаракати аъзолари ўрнашган Мирали аҳоли яшаш пунктига жойлашади. Ва шу ерда Тошпўлат Авазов ўғли Шеҳроз Авазов билан учрашади.
Шу тариқа Тошпўлат Авазов ҳам ушбу гуруҳ сафига қўшилади. Оиласи эса жангарилар оилалари биргаликда Покистонда Афғонистонга ўтказилади.
Маълум бўлишича, Тошпўлат Авазов ушбу гуруҳ аъзоси бўлган Холиддин билан Покистондан Афғонистонга ўтган вақтда афғон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган, ҳамда терористик ташкилотларга алоқадор деб топилиб, 2 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилган.
У жазо муддатини ўтаб чиққандан сўнг, 2017 йилнинг 25 июль куни Ўзбекистонга депортация қилинди.
ДХХ Самарқанд виляти бошқармаси томонидан унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Олиб борилган тергов ҳаракатларига асосан у ислом ҳаракати аъзоси экани ўз тасдиғини топди. Суд ҳукми билан унга тегишли жазо тайинланди.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани эътиборингиз ҳавола этамиз:>>>ВИДЕО «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар