11:00 / 31.05.2018
6 560

Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида Ўзбекистонлик қори 1-ўринни эгаллади

Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида  Ўзбекистонлик қори 1-ўринни эгаллади
Куни кеча Жанубий Корея мамлакатида халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилди. Мусобақада дунёнинг турли давлатидан 70 га яқин қорилар иштирок этишди. Бу ҳақда azon.uz нашри хабар берди.

Мусобақа фақат тиловат йўналишида, 3 босқичда ўтказилди. 1-босқичда иштирокчилар ўзлари истаган жойдан тиловат қилиб беришди.

Шунга қарамасдан кейинги босқичга фақатгина 20 нафар иштирокчи ўта олди. Мазкур босқичда иштирокчилар ҳакамлар сўраган жойдан Қуръонга қараб тиловат қилиб беришди.

Шундан сўнг ҳакамлар қўйган баллар ҳисобланиб, ғолиблар аниқланди.

Иштирокчилар орасида Ўзбекистонлик Абдураҳимов Абдурашид Қори Абдулҳаким ўғли биринчи ўринни эгаллади. Юқори натижани қўлга киритганларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Мусобақа ғолиби Абдурашид қори ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Абдураҳимов Абдурашид Қори Абдулҳаким ўғли 1996 йил 29 июнь куни Андижон шаҳрида туғилган. Илк бор отасида, сўнг Андижон Қуръон устозларидан марҳум Ҳусайн Қоридадани қўл остида таҳсил олган.

2012 йилда Қуръонни тўлиқ ёд олган.

У устозидан кейин у кишининг ўғли Аюбхон қоринининг қўлида таҳсилни давом эттирган. Тижорат ва тирикчилик мақсадида Кореяга борган қори Қуръон мусобақасининг дарагини эшитиб, унда иштирок этди ва халқаро мусобақа ғолибига айланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кореяда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасида Ўзбекистонлик қори 1-ўринни эгаллади