14:54 / 03.06.2018
3 576

Россияга ишга юборадиган марказлар яна иккитага кўпаяди

Россияга ишга юборадиган марказлар яна иккитага кўпаяди
Фото: «Ведомости». Дмитрий Чернейко.
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Самарқанд филиалида юзлаб фуқаролар саралаш босқичидан ўтди ва Санкт-Петербургга ишга юборилди. Айни пайтда Петербургга келиб ишлаётган ўзбекистонликлар сони 140 минг кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда шаҳар меҳнат ва бандлик қўмитаси раиси Дмитрий Чернейко маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

Самарқанддаги меҳнат мигрантларини уюшқоқлик билан Россияга ишга жўнатадиган марказ ҳақида тўхталар экан, Чернейко Ўзбекистонда яна иккита шундай марказ очилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.

«Марказда рус тилидан имтиҳон топширилади, текширувлардан ўтилади, жумладан, тиббий текширувлардан ҳам. Ҳужжат расмийлаштириб, суғурта ва чипта харид қилинади. 2015 йилдан буён худди шундай марказлар Тожикистонда ҳам фаолият юритиб келмоқда. Шу тариқа, Ўзбекистонда ушбу пунктни очиб визасиз мамлакатлардан кириб келаётган 90 фоиздан ортиқ хорижликларни қамраб олдик, — деди мансабдор.

Чернейкога кўра, Ўзбекистон вилоятларидаги мигрантларни тайёрлаш (касбга ўқитиш) марказлари улар учун кони фойда.

«Ўзбекистонда, саралаш босқичидан ўтаётган вақтда улар аниқ иш жойларга тайёрланади, керак бўлса, қисқа вақт касбга ўқитилади. Сўнгра аэропортда кутиб олинади ва иш берувчи билан учраштирилади. Уларга ҳужжат тайёрлашда ҳам ёрдам кўрсатилади. Бу ишлардан биз ҳам фойда кўрамиз — қонунчиликка риоя этилиши кафолатини оламиз. Яъни барчага тушунарли бўлган яшил коридор вужудга келтирилади. Кейинги босқичда уюшқоқлик асосида келган чет эллик ишчилар бошпана билан таъминланади.

Тўғри, қонуний йўл билан Россияга келган мигрантлар солиқ тўлайдилар. Акс ҳолда, улар барибир ўртакашларга пул беришга мажбур бўлади. Аммо ўртакашга мурожаат қилган мигрант нафақат қонунни бузади, балки 5—10 йилга Россияга кириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин. Бундан ташқари, бирор кор-хол рўй берганда, иш берувчи ёки ўртакаш томонидан унинг ҳуқуқлари поймол этилганда ҳимояга эга бўлмайди. Шу боис, қонуний ишга келишнинг афзалликлари кўп», — деди Санкт-Петербург меҳнат ва бандлик қўмитаси раиси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияга ишга юборадиган марказлар яна иккитага кўпаяди