22:30 / 05.06.2018
4 305

Осмондаги ойни олиб берайми?.. (ёхуд турмадаги аристоннинг муҳаббати)

Осмондаги ойни олиб берайми?.. (ёхуд турмадаги аристоннинг муҳаббати)
Архангельскда яшовчи Любовь Юсупова исмли қиз 28 яшар Кирилл Ларин билан интернетдаги ижтимоий сайтлардан бирида танишган. Бир-бирларини яқиндан танишга худди шу сайтдаги ёзишмалар имкон берди. Любовь англаб етдики, Кириллдан яхшироқ турмуш ўртоғини топа олмайди. Қиз шу даражада Кириллни севиб қолганди. Аммо кейинчалик Кириллнинг Любага номаълум бўлган сирлари очилиб қолди. У фирибгарликда айбланиб, қамоқда жазо муддатини ўтаётган экан. Шунга қарамасдан Люба ниятидан, муҳаббатидан воз кечмади. Тўғри-да, ким ҳам адашмайди. Қолаверса, Кириллнинг жазо муддати тугашига нари борса 1 йил қолибди.

Қиз турмага қатнай бошлади. Суюклиси бундай ҳавас қилиб бўлмайдиган жойларда моддий жиҳатдан қийналмаслиги, бировлардан кам бўлмаслиги учун қўшимча иш топиб ишлай бошлади. Кирилл ҳам Любанинг муҳаббатига арзирли жавоб қайтариб, унга керак бўлса осмондаги ойни олиб беришга тайёр эканини айтиб чарчамасди. Шундай қилиб кутилган онлар яқинлашди. 2018 йил 24 апрелида Кирилл озодликка чиқди. Энди Люба собиқ аристонни, идеалидаги йигитни, муҳаббатини турма дарвозаси ёнида қарши олди ва икковлари қиз яшайдиган уйга жўнашди…

Надоматлар бўлсинки, биргаликдаги, муҳаббат эвазига қурилган ҳаёт атиги 13 майга қадар давом этди холос. Бир куни Кирилл ғирт маст ҳолда уйга келиб арзимаган баҳона билан Любани шафқатсизларча калтаклади. Уни хиёнатда айблади. Кейин эса хоналарнинг бирига қамаб қўйди. Любага ҳатто сув ҳам бермади. Ўзи бўкиб қолгунча ичди, кайфи ошди дегунча хонани очиб кириб Любани калтаклайверди…

Хайрият, бу дўзах азобидан Любани қариндошлари қутқариб олишди. Қиз зудлик билан касалхонага ётқизилди. Кирилл уравериб унинг танасини жароҳатларга тўлдириб ташлаган экан.

Кирилл эса ҳануз озодликда. Уни полицияга чақиришга чақиришди-ю, тушунтириш хати ёздириб олиш билан чекланишди…
Любанинг опаси ишни бундай қолдирмаслигини айтиб Кириллни қаматишга астойдил бел боғлаган. Ҳозир ҳам тергов қўмитасига қатнамоқда.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Осмондаги ойни олиб берайми?.. (ёхуд турмадаги аристоннинг муҳаббати)