15:55 / 08.06.2018
9 159

Аҳолига кредитлар гаровсиз, тавсиянома асосида берилади

Аҳолига кредитлар гаровсиз, тавсиянома асосида берилади
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланади.

Ҳужжатда келтирилишича, тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар энг кам иш ҳақининг юз эллик бараваригача миқдорда – оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғини тавсияномалари асосида берилади.

Энг кам иш ҳақининг минг бараваригача миқдордаги кредитлар эса белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови асосида, энг кам иш ҳақининг минг бараваридан ортиқ миқдорда эса тадбиркорлик субъектларининг инвестициявий лойиҳаларини кредитлашда қонун ҳужжатлари доирасида белгиланган таъминот турларига асосан ажратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аҳолига кредитлар гаровсиз, тавсиянома асосида берилади