07:30 / 09.06.2018
4 427

МТМ мудираси пора устида қўлга тушди ва узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди

МТМ мудираси пора устида қўлга тушди ва узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди
Жорий йилнинг 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судида суд раиси Ш.Ў.Эргашев бошчилигида Атаева Шоирага нисбатан жиноят иши кўрилди. Судланувчи Ш.Атаева 2015 йил 5 майдан бошлаб ҳозирга қадар Бухоро шаҳридаги 81-сонли мактабгача таълим муассасасида мудира лавозимида фаолият юритган эди.

2018 йил 4 апрель куни вояга етмаган фарзандлари бўлган фуқаро Раҳматова Шаҳло муассасага мурожаат қилган. Раҳматованинг фарзандларини муассасага қабул қилишни асоссиз равишда рад қилган. Асос қилиб бўш ўрин йўқлигини кўрсатган. 2018 йил 5 апрель куни фуқаро Ш.Раҳматованинг қариндоши Рўзиева Дилафрўзни хизмат хонасига чақирган. Қариндоши Ш.Раҳматованинг фарзандларини муассасага қабул қилиши эвазига 600.000 сўм пора беришни талаб қилган. Ш.Атаева мансабдор шахс бўла туриб, тамагирлик йўли билан ноқонуний бойлик орттиришни мақсади қилган. 2018 йил 9 апрель куни ўз хизмат хонасида 600.000 сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Барча ҳолатларни суд тўлиқ ўрганиб чиқди. Суд Атаевани Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисмининг “в” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топди. Унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Шу билан бирга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Суд томонидан ҳукмдан норози тарафларга ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб 10 суткалик муддат ичида апелляция шикояти, прокурор апелляция протести, ҳукм қонуний кучга киргач кассация шикояти, прокурор кассация протести келтириш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Қўшимча: жиноят қонунчилиги бўйича тамагирлик йўли билан пора олган шахсларга 5 йилдан 10 йилгача жазо назарда тутилган. Судланувчига нисбатан суд томонидан енгиллаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинди ва жазоси енгиллаштириб берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МТМ мудираси пора устида қўлга тушди ва узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди