Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Циндао шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан музокара ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи қардош ва қўшни Афғонистонда тинчлик барқарор бўлишидан манфаатдор эканини таъкидлади.
Жорий йил Тошкентда ўтган конференциядан кейин бутун дунёда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича катта ҳаракатлар бошлангани мамнуният бағишлайди. Барча тушуняптики, бунинг яккаю ягона йўли мулоқот. Ушбу учрашувимиз шу борада фикр алмашиш, мамлакатларимиз учун муҳим масалаларни муҳокама қилиш учун айни муддаодир, деди давлатимиз раҳбари.
Ашраф Ғани икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот кейинги пайтларда жадал фаоллашганини қайд этди.
«Ўзбекистонга ташрифим доирасида эришилган келишувлар тез суръатларда амалга оширилаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Афғонистон масаласи бўйича йирик анжуман ўтказганингиз учун халқимиз ва ҳукуматимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман. Бу масалага шахсан эътиборингиз сиёсий ечиимларга йўл очди», деди Афғонистон Президенти.
Мамлакатимиз Афғонистонда муҳим иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширмоқда. 2002 йилдан буён Афғонистонга электр энергияси етказиб берилмоқда. Сурхон – Пули – Хумри янги электр тармоғининг ишга туширилиши натижасида бу қувват янада ортади.
Ҳайратон – Мозори Шариф темир йўлини Ҳиротгача давом эттириш яна бир истиқболли лойиҳадир. Бу Афғонистон иқтисодиётини тиклаш учун катта ҳисса қўшиб, мамлакатнинг транзит салоҳиятини оширади, янги иш ўринлари яратади.
Гуманитар алоқалар ҳам жонланди. Шу йилнинг январь ойида Термиз шаҳрида Афғон фуқароларига таълим бериш маркази иш бошлади. Ҳозирги кунда бу масканда 100 нафарга яқин афғонистонлик йигит-қизлар таълим олмоқда.
Фото: Президентнинг Матбуот хизмати
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда