Фото: «drive2.com»
Шу йил 9 июнь соат 14.00ларда Назокат Хожиматова ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, укасининг бедарак йўқолганини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Сариқ сув кўчаси 29-уйда яшовчи укаси 1990 йилда туғилган Козим Хожиматов ўзининг бошқарувидаги «Матиз» русумли давлат рақам белгиси 01V 098 GA бўлган автомашинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
К.Хожиматовни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу юқоридаги «Матиз» русумли автомашина ва Козим Хожиматов ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган шахслардан 102 рақамига телефон қилишлари сўралган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Чилонзордаги мудҳиш авария видеоси тарқалди (18+видео)

Тошкентда 10 йил аввал бедарак йўқолган эркак қидирилмоқда

“Матиз” автомашинаси “MAN”га бориб урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Ғузордаги автомашиналар жарима майдончасида "Матиз" ёниб кетди

Эрини ўлдириб, ҳовлига кўмган аёл унинг «бедарак йўқолган»и ҳақида ариза берди

Андижонда бедарак йўқолган банк ходимининг жасади топилди