
Facebook ижтимоий тармоғининг фаол фойдаланувчиси бўлган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз саҳифаси орқали муҳим қонун қабул қилинишга яқин эканини билдирди.
“Ниҳоят «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Қонунни қабул қилишга киришилди. Бугун палата ялпи мажлисида ушбу қонун қабул қилиниши билан, қонун талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгилаш мақсадида биратўла Маъмурий жавобгарлик кодексига қўшимчалар киритиш масаласи ҳам концептуал кўриб чиқилиб, маъқулланди”, - дейилади Кушербаев қолдирган хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар