
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб ёзади «Xabar.uz» нашри.
Видеоселектор йиғилишида Халқ таълими вазири лавозимига тайинланган Шерзод Шерматов ва унинг ўринбосарлари иштирок этди.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазирга таълим тизими билан боғлиқ бир қатор вазифаларни қўйган. Уларнинг энг асосийси — жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш.
Қайд этилишича, кўплаб ривожланган давлатларда ўқитувчилик энг обрўли касблардан бири ҳисобланади. Шунинг учун энди ўқитувчининг нуфузини ошириш, энг обрўли касблардан бирига айлантириш бугуннинг энг муҳим вазифаси бўлиши керак.
«Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳам ҳурмат қилмайман», — деб айтган Шавкат Мирзиёев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар