Тошкент-Дубай ва Тошкент-Шаржа йўналишлари бўйича авиачипталар арзонлашди

  • 22 июнь 2018, 11:57
  • 2 958
  • Жамият
  • Тошкент-Дубай ва Тошкент-Шаржа йўналишлари бўйича авиачипталар арзонлашди
    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ёзги таътиллар муносабати билан Тошкент-Дубай-Тошкент ва Тошкент-Шаржа-Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар учун тежамкор ўринлар авиачипталарини арзонлаштирди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Маълум қилинишича, 2018 йил 21 июндан бошлаб, чипта нархи 344 EUR (21.06.18даги ҳолат бўйича 3 201 319 UZS) этиб белгиланган. Авиачипталар ЎзР Марказий банкининг харид кунидаги валюталар курси бўйича миллий валютага сотилади. Шу билан бирга, алоҳида қайд этилишича, арзонлаштирилган тарифлар муддати чекланган.

    Айни вақтда Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси Дубайга парвозларни Boeing 767 ва Boeing 787 Dreamliner самолётларида ҳафтада беш марта, ҳафтанинг биринчи, учинчи, тўртинчи, бешинчи ва еттинчи кунлари амалга ошириб келмоқда. Шаржага парвозлар ҳафтада икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Тошкент-Дубай ва Тошкент-Шаржа йўналишлари бўйича авиачипталар арзонлашди