23:49 / 26.06.2018
3 757

Ўзбекистонга келган сайёҳлар хорижий валюта карталарида савдо қилиши мумкин

Ўзбекистонга келган сайёҳлар хорижий валюта карталарида савдо қилиши мумкин
Ўзбекистонда хорижий сайёҳлар томонидан турли хил совғалар, миллий ҳунармандчилик ва мамлакатда ишлаб чиқарилган бошқа маҳсулотларни харид қилишда хорижий валюта (Visa, Master Card, Union Pay) карталарида савдо қилиш бўйича зарур шароитларни яратиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Uzcard тизимидаги терминалларда халқаро Union Pay карталари қабул қилиниши ташкил этилган бўлиб, МИР, Visa, Master Card карталарини қабул қилиш ишлари жорий йил июнь ойи охирига кадар якунланиши режалаштирилган.

Бугунги кунда республика ҳудуди бўйича савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, банк инфратузилмалари, жумладан, туристлар ташриф буюрувчи объектларда хорижий валютадаги пластик карточкаларни қабул қилувчи 2358 терминал ва 151 банкомат ўрнатилди.

Бундан ташқари, тижорат банклари хамда процессинг марказлари томонидан қўшимча равишда миллий ва хорижий валютадаги карталарни қабул қилувчи жами 21880 терминал ва 121 банкоматлар олиб келинди.

Айни пайтда республика бўйича 421 объектда жами 37 валюта айирбошлаш шохобчаси фаолият юритмоқда. Шунингдек, 66 объектга 81 дона банкомат ва 419 объектга 436 та терминал ўрнатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга келган сайёҳлар хорижий валюта карталарида савдо қилиши мумкин