Иллюстратив сурат/Фото: «Machines4u.com.au»
Кеча, 27 июнь куни Наманган вилоятининг Уйчи туманида «Уйчи Соҳибкор» агрофирмаси ҳудудидаги «Муҳаммадмусо Болтабоев» фермер хўжалиги ғалла майдонида ўрим ишларини олиб бораётган «CASE-2366» русумли ғалла ўриш комбайнида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ёнғин оқибатида комбайннинг мотор отсеки ва ҳайдовчи кабинаси қисман ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ. Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Наманган шаҳридаги «Чорсу» бозорида ёнғин келиб чиқди (видео)

ИИВ ёниб кетган юк машиналари бўйича расмий маълумот берди

Самарқандда ёниб кетган йўловчи автобус ҳақида ИИВ баёнот берди

Ғузордаги автомашиналар жарима майдончасида "Матиз" ёниб кетди

Фарғонада автотураргоҳ ва автобус ёниб кетди

Тошкентда содир бўлган йирик ёнғинда 7 та автомобиль ёниб кетди