20:43 / 28.06.2018
7 034

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров озод этилиши мумкин

Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров озод этилиши мумкин
Рашиджон Қодиров (ўнгдан биринчи) Шуҳрат Узоқов билан биргаликда ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорлари йиғилишида. Тошкент. 2014 йил 8 октябрь. Фото: «Genproc.gov.ru»
Бугун, 28 июнь куни иш бошлаган Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Рашиджон Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари билан боғлиқ саволлар берди, деб ёзади "Хабар" нашри.

Саволлардан бири собиқ бош прокурор Р.Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят ишининг қандай кетаётгани ҳақида бўлди. Бунга жавобан Бош прокурор О.Муродов айни пайтда Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этаётганини маълум қилди.

Манбанинг ёзишича, жиноят-процессуал қонунчилик нуқтаи назаридан тергов тафсилотлари ошкор этилмайди.

Бир нарсани айтиб ўтиш мумкинки, собиқ бош прокурор Қодировга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида 24 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

— Фуқароларга шуни етказиб қўйиш керакки, — деб қайд этди Бош прокурор, — бу каби жиноят ишлари қўзғатилишидан мақсад — бунга йўл қўйган шахсларни қамаш эмас, балки етказилган зарарни ундириш. Бошқача айтганда, улар еган нарсаларини жойига қўйиб қўйса, қамоқдан озод қилиниб, қўйиб юборилиши ҳам мумкин.

Лекин талон-торож қилинган маблағлар жуда катта миқдорни ташкил этади. Вақти келиб халқимиз бунинг ҳаммасини билиб олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров озод этилиши мумкин